4d7fe7349845521270e49f234efa9314

2017 йилнинг I–чораги якуни бўйича йиғилиш ўтказилди

2017 йил 22 апрель куни «O’zvinosanoat-xolding» холдинг компаниясининг мажлислар залида 2017 йил январ-март ойлари якуни бўйича йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда холдинг компаниясининг бошқарув раиси Ш.Рахимов, Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими, «O’zvinosanoat-xolding» холдинг компанияси бошкаруви раиси ўринбосари — «O’zspirtsanoat» акциядорлик компанияси АК бошкаруви раиси А.Абдуллаев, компаниянинг бошқарма, бўлим ва хизмат бошлиқлари ҳамда саноат ва “Шаробсавдо” ИБУК раҳбарлари иштирок […]

f476ecc369514bd473b727ce78bee3c7

Матбуот анжумани ўтказилди

2017 йил 19 апрель куни «O’zvinosanoat-xolding» холдинг компанияси тизимидаги қайта ишлаш корхоналарининг хомашё базасини мустахкамлаш, саноат корхоналарини модернизациялаш, техник жихатдан қайта жихозлаш, замонавий технологияларни жорий этиш орқали махсулот турлари ва хажмларини кўпайтириш мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Читать/смотреть далее

20170311_02

Наврўз байрамига тайёргарлик доирасида умумxалк xашари ўтказилди

Жорий йилнинг 11-12 март кунлари Навруз байрамига таёргарлик доирасида Ўзбекистон Республикасида умумxалқ xашари ўтказилди. Умумxалқ xашарида «O’zvinosanoat-xolding» xолдинг компанияси, «O’zspirtsanoat» акциядорлик компанияси, «Виносаноатинфосервис» унитар корхонаси хамда «Шаробсоз» ижодиёт маркази xодимлари фаол иштирок этдилар.

images (5)

8 март байрам табриги

Хурматли аёллар!

«O’zspirtsanoat» акциядорлик компанияси гўзал аёлларимизни баҳор байрами — xотин-қизлар куни билан муборакбод этади. Ёруғ чехраларингиздан доимо кулгу-табассум аримасин, хар бир кун Сизга эзгулик, ғамхўрлик ва мехир бағишласин. Милионнлаб атир гуллар, минглаб чечаклар — дунёнинг барча гуллари оёқларингиз остига тўшалсин.

 

Ҳурмат ва эҳтиром билан,
«O’zspirtsanoat» акциядорлик компанияси жамоаси.
a2f69b51d3500a4e3b2c9b0e266a7a975464564

“Асл Ойна” АЖда иккинчи шиша пишириш печининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

2017 йилнинг 10 февраль куни соат 12-00да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган «O’zvinosanoat-xolding» ХК таркибидаги “Асл ойна” АЖда иккинчи шиша пишириш печининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усманов, «O’zvinosanoat-xolding» ХК бошқaруви раиси ўринбосари – «O’zspirtsanoat» АК бошқаруви раиси А.Абдуллаев, Ш.Рўзматов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вакили М.Абидов, ускуналарни етказиб берувчи хорижий компания вакиллари, ҳамкор корхоналар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Читать/смотреть далее

7a5658e9b58202b41420b73a5ddecefd

«O’zvinosanoat-xolding» холдинг компанияси Бошқарувининг кенгайтирилган мажлисида 2016 йил якунлари муҳокама қилинди

«O’zvinosanoat-xolding» холдинг компанияси Бошқарувининг компания корхоналарининг 2016 йил якунлари ва белгиланган устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда 2017 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари — Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари Комплекси раҳбари — З.Мирзаев иштирок этди.

Читать/смотреть далее

images

Янги Йилингиз Билан!

Янги Йилингиз Билан азиз ҳамюртлар!

Янги йил арафасида «O’zspirtsanoat» акциядорлик компанияси жамоаси Ўзбекистон халқига бахт ва омад тилаб қолади. Ўтаётган йил ўзи билан барча қийинчилик ва омадсизликни олиб кетиб ўзидан фақатгина ширин хотираларни эсталик сифатида қолдирсин. Кириб келаётган янги 2017 йил эса барча режа ва орзуларимизни амалга ошишини, юқори натижаларга эришишимизни ва янги имкониятлар эшигини очилишини совға тариқасида Сиз азиз юртдошларимизга тақдим этсин.
Ҳурмат ва эҳтиром билан,
«O’zspirtsanoat» акциядорлик компанияси жамоаси.
4451f896fc176803e89501c4f3189b73

Конституция — бош қомусимиз

Жорий йилнинг 7 декабр санасида «O’zvinosanoat-xolding» холдинг компаниясида “8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун” мавзусида Конституциямизнинг 24 йиллигига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда акциадорлар билан корпоратив муносабатлар бўлими бошлиғи Ташкентбаев Алишер Халмурадович ўз доклади билан иштирок этди. Читать/смотреть далее

3cc78259e6893c55a42a737e885a1bb1

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан муборакбод этамиз!

Азиз ҳамюртлар!

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан бизнинг табрикларимизни қабул қилгайсиз!
8-декабрь – мамлакатимиз хаётидаги муҳим сана ҳисобланади.
1992 йилда қабул қилинган давлатимиз Конституцияси Республикамизнинг мустаҳкамланишида муҳим ахамият касб этиб келмоқда.
Конституция – фуқароларимизнинг қадр-қимматини, унинг ҳаёти, соғлиги, шаъни ҳамда хавфсизлигини таъминловчи ҳужжатдир. Шу билан бирга ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг суверен давлат эканлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳамдир.
Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин азиз хамюртлар!
Ҳурмат ва эҳтиром билан,
«O’zspirtsanoat» акциядорлик компанияси жамоаси.
22028e38f4abc92641cfc25846760af9

«O’zvinosanoat-xolding» холдинг компанияси корхоналарининг 2016 йил январ-сентябр ойларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва йил якуни билан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида коллегия йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 17 октябр куни «O’zvinosanoat-xolding» холдинг компанияси корхоналарининг 2016 йил январ-сентябр ойларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва йил якуни билан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида коллегия йиғилиши бўлиб ўтди.

Читать/смотреть далее