«O’zspirtsanoat» акциядорлик компанияси Тафтиш комиссияси аъзолари

Қамбаров Муҳаммаджон Асқарович

Ўзбекистон  Республикаси  Молия вазирлиги  Қимматли қоғозлар ва молия бозори бошқармасининг давлат активлари бўйича даромадлар тушумини тартибга солиш ва назорат қилиш бўлими бош иқтисодчиси

Таржимаи хол

1959 йилда Андижон вилояти, Охунбобоев шаҳрида туғилган.
Миллати – ўзбек.
Маълумоти – олий.
1987 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган.
Маълумоти бўйича мутаxассислиги – иқтисодчи.
Меҳнат фаолиятини 1976 йилда Андижон вилоятидаги туманлараро механизациялаштирилган 33-сонли колонна ғишт терувчиси вазифасидан бошлаган.
1978-1980 йилларда Харбий хизматда.
1980-1996 йилларда Тошкент шаҳридаги Экскаватор заводининг юк ташувчиси, устаси, иқтисодчиси, смена бошлиғи, цех бошлиғи ўринбосари, цех бошлиғи лавозимларида ишлаган.
1996-1997 йилларда Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Марказининг Акциялар чиқарилувини рўйхатга олиш ва давлат реестрини олиб бориш бошқармаси бош мутахассиси лавозимида ишлаган.
1997-2008 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бўлим ва бошқармаларида бошлиқ лавозимларида ишлаган.
2008-2010 йилларда “Вақт” Миллий депозитарийси ОАЖ Бош директори ўринбосари, Бош директори лавозимида ишлаган.
2010 йилдан ҳозирги кунгача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қимматли қоғозлар ва молия бозори бошқармасининг давлат активлари бўйича даромадлар тушумини тартибга солиш ва назорат қилиш бўлими бош иқтисодчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Ахмедов Шарофиддин Шодимуродович

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг корхоналар билан корпоратив ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари в.в.б.

Таржимаи хол

1987 йилда Сурxондарё вилояти, Сариосиё туманида туғилган.
Миллати – ўзбек.
Маълумоти – олий.
2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (бакалавр) тамомлаган.
2014 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (магистр) тамомлаган.
Маълумоти бўйича мутаxассислиги – макроиқтисодиёт, давлат молиясини бошқариш.
2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлагандан сўнг Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Марказнинг Тошкент вилояти бошқармаси 1 тоифали мутахассиси лавозимида ишлаган.
2010-2013 йилларда Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Марказнинг Тошкент шаҳар бошқармаси 1 тоифали мутахассиси, етакчи мутахассиси
2013-2016 йилларда Давлат рақобат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси, давлат активларини хатловдан ўтказиш, ҳисобга олиш ва самарали бошқариш бўлими етакчи мутахасиси, корхоналар билан корпоратив ишлар бўлими етакчи мутахассиси, бош мутахассиси лавозимларида ишлаган.
2016 йилдан ҳозирги кунгача Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги давлат активларини бошқариш маркази корхоналар билан корпоратив ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари в.в.б. лавозимида ишлаб келмоқда.

Сайфуллоев Абдулазиз Садулло ўғли

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг корхоналар билан корпоратив ишлар бўлими бош мутахассиси

Таржимаи хол

1992 йилда Навоий вилоятида туғилган.
Миллати – ўзбек.
Маълумоти – олий.
2014 йилда Тошкент давлат молия институтини (бакалавр) тамомлаган.
Маълумоти бўйича мутаxассислиги – молиячи.
Меҳнат фаолиятини 2013 йилда Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази муаммоли активлар билан ишлаш бўлими биринчи тоифали мутахассиси лавозимидан бошлаган.
2015 йилдан ҳозирги кунгача Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази корхоналар билан корпоратив ишлар бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаб келмоқда.