Абдуллаев Алишер Амануллаевич
«O’zspirtsanoat» акциядорлик компанияси Бошқаруви раиси — «O’zvinosanoat-xolding» холдинг компанияси раиси ўринбосари
Тел: +99871-2448029;
Факс: +99871-2440539
E-mail: spirt@vinsanoat.uz

Таржимаи хол

1959 йилда Сурxондарё вилояти, Денов туманида туғилган.
Миллати – ўзбек.
Маълумоти – олий.
1981 йилда Тошкент политеxника институтини тамомлаган.
Маълумоти бўйича мутаxассислиги – мухандис-теxнолог.
1981 йилда Тошкент политеxника институтини тамомлагандан сўнг «Ўзмевасабзавотузумсаноат-xолдинг» xолдинг компаниясининг виночилик соҳасидаги турли ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
2006 йилдан ҳозирги кунгача «O’zvinosanoat-xolding» xолдинг компанияси раисининг ўринбосари – «O’zspirtsanoat» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келмоқда
А.Абдуллаев оилали, икки фарзанд отаси.

Вазифалари

«O’zspirtsanoat» акциядорлик компанияси Бошқаруви раиси лавозимига кўра «O’zvinosanoat-xolding» холдинг компанияси раисининг ўринбосари ҳисобланади.
«O’zspirtsanoat» акциядорлик компанияси ижроия аппаратига умумий раҳбарлик қилади ва компания фаолиятини бошқаради.
Компания фаолиятининг ҳамма масалаларини мустақил хал қилади. Озукавий этил спирти ишлаб чикариш корxоналарининг фаолиятини мувофиклаштиради.
Спирт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан белгиланган технология шартларига риоя қилишни, давлат стандартлари талабларига жавоб берадиган юқори сифатли этил спирти ишлаб чиқарилиши устидан назоратни амалга оширади.
Озукавий этил спирти ишлаб чиқариш корxоналарини модернизация қилиш, қайта қуриш ва теxник қайта жиҳозлаш юзасидан, шу жумладан, xорижий сармояларни жалб этиш ҳисобидан, ягона теxник ва теxнологик сиёсатни амалга ошириш. Xорижий инвесторлар билан биргаликда қўшма корxоналар тузишга кўмаклашади.
Ички ва ташқи бозорда маркетнинг тадкикотларини ўтказишни амалга оширади ва шу асосда экспорт салоҳиятини кенгайтиришга йўналтирилган юқори сифатли ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқарилишини таъминлайди.
Мамлакат ичкарисида ва чет элларда кўргазмалар, ярмаркалар, ташкил этиш ва ўтказиш масалаларида қатнашади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва кўрсатмаларини, xолдинг бошкаруви қарорлари ва бошқа норматив ҳужжатларни бажариш юзасидан назоратни амалга оширади. Кадрлар билан ишлашни мувофиқлаштиради, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, харакатдаги кадрлар захирасини тузиш, доимий ўқитиш ва улардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича раҳбарликни амалга оширади.

Гаффоров Акмал Кахорович
«O’zspirtsanoat» акциядорлик компаниясининг маркетинг ва ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш директори
Тел: +99871-2440842; +99871-2448029;
Факс: +99871-2440539
E-mail: spirt@vinsanoat.uz

Таржимаи хол

1977 йилда Самарқанд вилояти, Самарқанд туманида туғилган.
Миллати – ўзбек.
Маълумоти – олий.
1999 йил Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган.
2001 йил Тошкент кимё-технология институтини тамомлаган.
Маълумоти бўйича мутахассислиги – озиқ-овқат технологиялари муҳандиси, спирт технологияси муҳандиси.
Меҳнат фаолиятини 1994 йилда Самарқанд вилояти «Боғизоғон» ширкат хўжалиги Дўстлик бўлими ҳисобчиси лавозимидан бошлаган.
1995 йилдан 2001 йилгача Самарқанд қишлоқ хўжалиги ва Тошкент кимё-технология институтининг талабаси бўлган.
Тошкент кимё-технология институтини тамомлагандан сўнг 2001 йилдан «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси виночилик ва спирт саноати бошқармасида спирт бўлимининг етакчи мутахассиси лавозимида ишлаган. 2004 йилдан 2007 йилгача «Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси технология талаблари ва маҳсулот сифатига риоя этилишини назорат қилиш, янги технологияларни жорий этиш бошқармасининг етакчи мутахассиси. 2007 йилдан 2016 йилгача «Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси технология талаблари ва маҳсулот сифатига риоя этилишини назорат қилиш, янги технологияларни жорий этиш бошқармасининг бош мутахассиси. 2016 йилдан 2017 йилгача «Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш, янги технологияларни жорий этиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш хизмати бош мутахассиси лавозимларида ишлаган.
2017 йилдан ҳозирги кунгача «Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси маркетинг ва ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш директори лавозимида ишлаб келмоқда.
А.Гаффоров ойилали, уч фарзанднинг отаси.

Вазифалари

«O’zspirtsanoat» акциядорлик компанияси маркетинг ва ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш директори компания бошқарма ижроия аппарати ишига тааллуқли бўлган барча вазифалар ва масалалар бўйича умумий раҳбарликни таъминлайди.
Тармоқ корхоналарида фаолиятни ривожлантириш бўйича тасдиқланган дастурлар, режалар, баланслар ва жадвалларнинг бажарилиши бўйича тезкор бошқарувни, тармоқ ичида маҳсулотларини етказиб бериш, уларнинг сифатини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштиради.
Спирт маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорлари маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, шу асосда юқори сифатли ва рақобатбардош маҳсулотларни барқарор ишлаб чиқариш бўйича таклифларни умумлаштиради.
Тармоқ корхоналарда ишлаб чиқарилаётган ҳамда сотилаётган маҳсулотларнинг сифати белгиланган техник шартларга ва стандартларга мувофиқлигини аниқлаш бўйича ишларни ташкил қилади.
Тармоқ корхоналарда спирт саноатини, шу жумладан хорижий инвестициялар ҳисобига замонавийлаштириш, реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлашга йўналтирилган ягона техника сиёсатини ўтказиш бўйича мавжуд амалиётни таҳлил қилади, умумлаштиради ҳамда керакли таклифларни тайёрлайди.
Спирт ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг фаолиятини, маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш бўйича ишларни мувофиқлаштиради.
Спирт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан белгиланган технология шартларига риоя қилишни, давлат стандартлари талабларига жавоб берадиган юқори сифатли этил спирти ишлаб чиқарилиши устидан назоратни амалга оширади.
Этил спиртини ноқонуний ишлаб чиқариш ва сотишга йўл қўйилмаслиги устидан назорат олиб бориш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда қатнашади.
Компания фаолиятига тааллуқли бўлган ёзма ва оғзаки мурожаатларни кўриб чиқади ҳамда улар бўйича тушунтиришлар тайёрлайди.

Садиров Тухтасин Гайиббердиевич
«O’zspirtsanoat» акциядорлик компаниясининг стратегик режалаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва молия бўлими бошлиғи – бош бухгалтер
Тел: +99871-2448029;
Факс: +99871-2440539
E-mail: t.sadirov@vinsanoat.uz

Таржимаи хол

1958 йилда Андижон вилояти, Жалолқудуқ туманида туғилган.
Миллати – ўзбек.
Маълумоти – олий.
1981 йил Тошкент қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган.
1984 йил Тошкент политехника институтини
Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳисобчи-иқтисодчи.
1981 йил Тошкент қишлоқ хўжалик институтини тамомлагандан сўнг иш фаолиятини Ильич номли пахтачилик давлат хўжалиги катта иқтисодчиси лавозимидан бошлаган.
1982-1993 йилларда пахтачилик ва боғдорчиликка ихтисослашган жамоа хўжаликларида ҳисобчи ва бош ҳисобчи лавозимларида ишлаган.
1993-1998 йилларда Андижон вилояти мевасабзавотузумсаноат бирлашмаси ҳисобот ва молия бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.
1998-2007 йилларда “Инкор аудит” ва “Осиё аудит” маслахат фирмалари тафтишчиси лавозимларида ишлаган.
2007-2014 йилларда «ANDIJON BIOKIMYO ZAVODI» очиқ акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг молиявий ва иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари – бош ҳисобчи лавозимида ишлаган.
2014 йилдан ҳозирги кунгача «O’zspirtsanoat» акциядорлик компанияси стратегик режалаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва молия бўлими бошлиғи – бош бухгалтер лавозимида ишлаб келмоқда.
Т.Садиров ойилали, уч фарзанднинг отаси

Вазифалари

Бўлим ишига тааллуқли бўлган барча вазифалар ва масалалар бўйича умумий раҳбарликни таъминлаш;
Компания ходимлари ва таркибидаги корхоналарнинг тегишли мутахассисларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси йўриқномаларини тизимлаштиришни ташкил этиш ҳамда солиқ ва божхона сиёсати масалалари юзасидан ўзгаришлар бўйича тушунтиришлар бериб бориш;
Бўлимнинг умумий фаолиятини режалаштириш ва ташкил этиш шунингдек, уларни бўлим аъзолари томонидан бажарилишини назорат килиш;
Тегишли идораларга статистика ҳисоботларини ўз вақтидаберилишини таъминлаш;
Компания тизимидаги корхоналарда молиявий хўжалик кўрсаткичлари тўғрисида ҳисоботларни тегишли идораларга бериш;
Компания тизимидаги корхоналарнинг йиллик ва чораклик бухгалтерия балансларини қабул қилиш;
Компания ҳисоботлари ва хўжалик фаолияти тўғрисида раҳбариятга доимий ахборот бериб туриш;
Компания тизимидаги корхоналарнинг бош ҳисобчи ва иқтисодий-молия таркибий тузилма ходимларини ўқитиш мақсадида семинарлар ташкил этиш;
Бўлимдаги ҳужжатларни юритиш, иқтисодий-молия ва бухгалтерия ҳужжатларини сақланиши, Компанияга қабул қилинган ҳужжатларнинг сақланишини назорат қилиш;
Компания тизимидаги корхоналарнинг дебитор ва кредитор қарзларини ўз вақтида тўланиши бўйича таққослаш далолатномаларини тузиб боришни ташкил этиш;
Бўлим фаолиятига тааллуқли бўлган ёзма ва оғзаки мурожаатларни кўриб чиқиш ҳамда улар бўйича тушунтиришлар тайёрлаш;
Бўлим ходимларининг ишларини ташкил этиш, Компаниянинг бошқа Бошқарма ва бўлимлари билан ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш;
Бўлим ходимлари ўртасида ишни тақсимлаш ва уларнинг малакаси оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Бўлимда меҳнат интизомига риоя этилишини назорат қилиш.