«O’zspirtsanoat» акциядорлик компанияси Ички аудит хизмати

Рашидов Фаррух Исмоилович

«O’zspirtsanoat» акциядорлик компанияси ички аудит хизмати аудитори

Таржимаи хол

1981 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган.
Миллати – ўзбек.
Маълумоти – олий.
2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Маълумоти бўйича мутаxассислиги – бухгалтерия ҳисоби ва аудит.
Меҳнат фаолиятини 2002 йилда “Ўзстандарт” агентлиги Республика синов ва сертификатлаштириш маркази лицензия ажратмалар назорати бўлими 1-тоифали мутахассиси лавозимидан бошлаган. Кейинчалик шу бўлимнинг бошлиғи, “Ўзстандарт” агентлиги ишлар бошқармаси бош ҳисобчиси лавозимларида ишлаган.
2005-2010 йилларда “O’zbek-Turk Test Markazi” МЧЖ Қўшма корхонаси бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган.
2010-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳисобчиси – бош  мутахассис лавозимида ишлаган.
2010-2013 йилларда Давлат активларини бошқариш маркази Корпоратив ҳисоботларни ва бизнес режалар бажарилишини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
2015 йилдан ҳозирги кунгача «Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси ички аудит хизмати аудитори, МЧЖ шаклидаги “Mustaqil-M” аудиторлик ташкилоти бош директори лавозимларида ишлаб келмоқда.