«O`ZSPIRTSANOAT» АК тарихи

Этил спирти ишлаб чиқаришни бошқариш ва ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш, унинг сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш, экспортга етказиб бериш ҳажмларини кўпайтириш, шунингдек спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сотиш ва муомалага чиқаришда қонунчиликнинг таъминланиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 20 июндаги Ф-1791-сон фармойиши билан тузилган Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси ва этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг;

«Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси таркибида «Ўзспиртсаноат» акциодорлик компанияси ташкил этиш;

буғдойдан этил спирти ишлаб чиқарувчи 1-иловага мувофиқ корхоналарни, уларни тегишли равишда «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси таркибидан чиқарган ҳолда «Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси таркибига киритиш тўғрисида таклифлари қабул қилинсин.

  1. Қуйидагилар «Ўзспиртсаноат» анциядорлик компаниясининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

спирт маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорлари маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш ва шу асосда юқори сифатли ва рақобатбардошли маҳсулотларни барқарор ишлаб чиқаришни таъминлаш, экспорт потенциалини кенгайтириш;

этил спиртини ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланишнинг хар йилги балансларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

тармоқ корхоналарида спирт саноатини, шу жумладан хорижий инвестициялар ҳисобига, замонавийлаштириш, реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлашга йўналтирилган ягона техника сиёсатини ўтказиш;

этил спиртини ноқонуний ишлаб чиқариш ва сотишга йўл қўйилмаслиги устидан назоратни амалга ошириш;

спирт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан белгиланган технология шартларига риоя қилиниши, давлат стандартлари талабларига жавоб берадиган юқори сифатли этил спирти ишлаб чиқарилиши устидан назоратни таъминлаш;

спирт саноати корхоналари учун муҳандис-техник ва ишчи кадрларни тайёрлаш ва єайта тайёрлаш.

  1. «Ўзспиртсаноат» акциядорлик компаниясини бошқариш ташкилий тузилмаси ва ижро этувчи аппарати ходимларининг чекланган умумий сони 22 кишидан иборат бўлган тузилмаси 2 ва 3-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.

Белгилаб қўйилсинки:

«Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси ва бошқарув раисининг ўринбосари лавозимга Компания кенгашининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланадилар;

«Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси бошқаруви раисига компания ижро этувчи аппарати ташкилий тузилмасига ва штат жадвалига ходимларнинг тасдиқланган сони доирасида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин. (ЎзР ВМ 24.03.2006 й. 51-сон Қарори тахриридаги хат боши)