«QO’QONSPIRT» акциядорлик жамияти

Иш вақти: душанба – жума кунлари  соат 8:00 дан 17:00 гача
Tушлик вақти: 12:00 дан 13:00 гача
Манзил: 150700, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Муқимий шаҳарчаси
Тел.:
+99873-5510659, / +99873-5154100 факс
Сайт: kokandspirt.uz
E-mail: kokandspirt@vinsanoat.uz

«QO’QONSPIRT» акциядорлик жамияти ҳақида қисқача маълумот

slide_quqon5

Янги-Қўқон кимё заводи (яъни «QO’QONSPIRT» АЖ) 1983 йилда ишга туширилди. Корхонада асосан Сульфат кислотаси (500 минг.тн/йил) ва аммофос (163,5 минг.тн/йил ) махсулот турлари ишлаб чиқарилган.

Корхона 1989 йилгача бўлган ўғит ишлаб чиқариш фаолияти даврида атроф–мухитни ифлослантирганлиги сабабли тухтатилди ва қайтадан ихтисослаштирилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 24.01.1991й №131-Р буйруғига асосан корхона махаллий буғдойдан, спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган озука этил спиртини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонунига, Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 26 ноябрдаги №511-сонли «2000-2001 йилларда хорижий инвесторларни жалб қилган холда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорига, Кўчмас мулк ва инвестициялар агентлигининг хулосасига хамда «Қўқон» ишлаб чикариш бирлашмаси мехнат жамоасининг аризасига биноан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш Давлат қўмитасининг 2000 йил 10 октябрдаги№153к-ПО  сонли буйруғига асосан «Қўқон» ишлаб чикариш бирлашмаси «QO’QONSPIRT» очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилди.

5 (2)

Қайта ихтисослаштирилган корхонанинг биринчи навбати 1995 йилда ишга туширилди ва унинг ишлаб чиқариш қуввати 1642,8 минг декалитр йилига ташкил қилган эди. 2000 йилда эса корхонанинг иккинчи навбати ишга туширилиб, озука этил спирти ишлаб чикариш қуввати 821,4 минг декалитрни ва жами 2464,2 минг дални ташкил этди. 2012 йилда Ҳукуматимизнинг саноат корхоналарни модернизация қилиш дастурига мувофиқ, Италиянинг “Frilli Impianti” ва “MDT” корхоналаридан сотиб олинган спирт ишлаб чиқариш технологиялари биринчи навбат спирт ишлаб чиқариш цехида эски ускуналарни ўрнида ишга туширилди. Натижада ишлаб чиқариш қуввати йилига 2828,9 минг декалитрга етказишга эришилди. 2015 йилда биринчи навбат спирт ишлаб чиқариш цехида навбатдаги модернизация дастурига мувофиқ Италиянинг “Frilli Impianti” компаниясидан олинган янги спирт ишлаб чиқариш линияси ўрнатилди. Натижада корхонанинг спирт ишлаб чиқариш линиялари тўлиқ янгиланди хамда ишлаб чиқариш қувватлари сезиларли даражада ортди. Бугунги кунда лойиҳавий ишлаб чиқариш қуввати йилига 4020,0 минг декалитрни ташкил этади.

Хозирги кунда «QO’QONSPIRT» АЖ корхонаси Ўзбекистон ва Ўрта Осиё худудидаги, «O’zspirtsanoat» акциядорлик компанияси корхоналари орасида энг йириги хисобланади.

«QO’QONSPIRT» АЖнинг низом фонди 01.01.2017 йил холатига 40 409 491 080 сўмни ташкил этиб, номинал қиймати 1 сўмдан бўлган жами 40 409 491 080 дона оддий акциялардан иборат.

Бунда — 51 фоиз ёки 20 608 840 770 сўмлик 20 608 840 770 дона оддий акциялар — «O’zspirtsanoat» АК устав фондига тасарруф этиш хуқуқисиз берилган давлат улуши;

47 фоиз ёки 18 992 459 850 сўмлик 18 992 459 850 дона оддий акциялар — «Давлат активларини бошқариш маркази» ДУКга тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилган давлат улуши;

2 фоиз ёки 808 190 460 сўмлик 808 190 460 дона оддий акциялар — бошқа акциядорлар ўртасида жойлаштирилган улуш.