«BIOKIMYO» акциядорлик жамияти

Иш вақти: душанба – жума кунлари  соат 8:00 дан 17:00 гача
Tушлик вақти: 12:00 дан 13:00 гача
Манзил: 112004, Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Кимёгар кўчаси, 1-уй
Тел.:
+99870-6024918, / +99870-6024384 факс
Сайт: biokimyo.uz
E-mail: yangiyolbiokimyo@vinsanoat.uz

falsdfjlsdfkjl

DSCN0552

«BIOKIMYO» акциядорлик жамияти ҳақида қисқача маълумот

 Умумий ер майдони 27 га,

Ишлаб чикариш майдони 11 га,

Ишчилар сони 418 киши,

шундан, бошкарув ходимлар сони 38 киши

 

ЙИЛНОМА 

1957 йилда Кимё вазирлиги қошидаги “Янгийўл гидролиз заводи” номи билан ишга туширилган, микробиологик услуб билан ректификатланган техник этил спирти ишлаб чиқаришга йуналтирилган.

1970 йил 8 августдаги №14 сонли буйруқ билан “Янгийўл биохимия заводи” номи билан қайта номланган.

1995 йилда Тошкент вилояти  Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш бошқармасининг  1995 йил 17 июлдаги №994 сонли буйруғи билан ОТАЖ “Биохим” номи билан қайта номланди.

2001 йилда Янгийўл шаҳар ҳокимининг 2001 йил 9 октябрдаги қарори билан “BIOKIMYO” ОАЖ номи билан номланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 январдаги №21 сонли қарори билан “O’ZVINOSANOAT-HOLDING” холдинг компанияси тизимидаги “O’ZSPIRTSANOAT” акциядорлик компанияси таркибига “Узкимёсанат” ДАКдан ўтказилган.

 

«BIOKIMYO» АЖнинг низом фонди  4 784 872 000 сўмни ташкил этиб, номинал қиймати 3 350 сўмдан бўлган жами 1 428 320 дона оддий акциялардан иборат.

Бунда — 51 фоиз ёки 2 440 274 000 сўмлик 728 440 дона оддий акциялар — “O’ZSPIRTSANOAT” АК устав фондига тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилган давлат улуши;

49 фоиз ёки 2 344 598 000 сўмлик 699 880 дона оддий акциялар – юридик ва жисмоний шахслар ўртасида жойлаштирилган улуш.

 

 

АСОСИЙ ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ.

1.Иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш.

Ишга туширилган вақти 1957 йил
Қуввати 240.0 минг ГКал
Мақсади Корхонанинг ва Янгийўл шаҳри саноат корхоналарининг иссиқлик энергиясига бўлган эҳтиёжи учун.
Асосий хом ашёси —    газ
—    сув
—    туз

 

  1. Техник ректификатланган этил спирти ишлаб чиқариш.
Ишга туширилган вақти 1958 йил
Қуввати 170.0 минг дал
Мақсади Кимё саноати тизимидаги корхоналарнинг эхтиёжи учун.
2003 йилдан бошлаб асосий хом ашёси  озука  спирти ишлаб чиқаришнинг жарёнида ҳосил бўлган иккиламчи маҳсулот — эфир-альдегид фракия

 

 

  1. Озуқа  ректификатланган этил спирти ишлаб чиқариш
Ишга туширилган вақти 1998 йил
Қуввати 821,4 минг дал /йил
Мақсади “O’ZVINOSANOAT-HOLDING” холдинг компанияси тизимидаги корхоналарнинг эхтиёжи учун.
Асосий хом ашёси — буғдой, ферментлар
Ишлаб чиқаришдан чиққан иккиламчи маҳсулотлар -углекислый газ
-суюқ барда
-эфир-альдегид фракция
-сивуха ёғлари

 

Қўшимча фаолият турлари.

1.Туз ишлаб чиқариш ва сотиш

2.Қуруқ барда ишлаб чиқариш ва сотиш

Қишлок хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотиш фаолият тури бўйича олиб борилган ишлар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2010 йил 18 февралдаги №03-10-24 сон баённомасининг янги боғларни яратиш мақсадида “BIOKIMYO” ОАЖ га Янгийўл тумани ҳокимининг 2010 йил 5 мартдаги 100-сонли қарорига асосан Абдулла Ортиков ДФХУ ҳудудида 8,2 га ер майдони ажратилган бўлиб, ундан  6 га  бог 0,6 га ариқ , зовурлар ва 1,6 га қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган  ер майдонларини ташкил этади.

Ҳозирги  кунда  6 га  ер майдонида  ёш  мевали  боғ яратилди. Ушбу ер майдонига қуйидаги миқдорда мевали дарахтлар экилган.

 

Кўчатнинг номи Кўчатлар миқдори, туп
Олма 854
Олхўри 922
Ўрик 172
Ёнғоқ 86
Гилос 279
Тут 20
Нок 18
Арча 39
Жами 2390

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2011 йил 11 октябрдаги №01-03-30-32 йиғилиш қарори бўйича янги узумзорларни яратиш мақсадида “BIOKIMYO” ОАЖ га Янгийўл туман ҳокимининг 2012 йил 23 февралдаги 103-сонли қарорига асосан “Халқобод” ДФХУ ҳудудида 18,58 га ер майдони ажратилган бўлиб, ундан :

Экилган ток майдони  14.5 га
Богзор арик-зовурлар, йўллар  3.56 га
Фойдаланмайдиган ер  майдони 0.52 га

 

Суғориладиган ер майдонига 18 000 туп узум кўчатлари экилди. Шулардан:

Саперави — 4866
Ок кишмиш — 3247
Кора кишмиш — 2886
Тайфи қизил — 2812
Рекацители — 2287
Баян ширей — 996
Кульжинский — 906
ЖАМИ — 18 000

Узумзорнинг атрофига 5000 дона терак кўчатлари экилди.

2012 йил давомида ушбу боғ ва токзорлар оралиғига сабзовот ва полиз экинлари экилиб, жамият ишчи хизматчиларига белгиланган нархларда 12,3 млн.сўмлик 22 269 кг сабзовот ва полиз махсулотлари етказиб берди.

Жамият худудида 728,9 кв.м майдонда иссикхона мавжуд бўлиб, унга 100 туп лимон кўчати экилган. 2012 йилда эса лимон орасига сабзовот кўчатлари экилиб, ишчи хизматчиларга 7,3 млн. сўмлик 5 057 кг сабзовот маҳсулотлари етиштирилди.