«ANDIJON BIOKIMYO ZAVODI» акциядорлик жамияти

Иш вақти: душанба – жума кунлари  соат 8:00 дан 17:00 гача
Tушлик вақти: 12:00 дан 13:00 гача
Манзил: 710003, Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Бобур шох кўчаси, 12-уй
Тел.: +99874-2981001, / +99874-2981378 факс
Сайт: andbiokim.uz
E-mail: andijonbiokimyo@vinsanoat.uz

«ANDIJON BIOKIMYO ZAVODI» акциядорлик жамияти ҳақида қисқача маълумот

ABK300

«ANDIJON BIOKIMYO ZAVODI» АЖ 1953 йилда гидролиз заводи сифатида ташкил топган. Завод асосан фурфурол, озуқа xамиртуруши, фурфурол спирти ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарган. 1994 йилда завод қайта реконструкция қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан этил спирти ишлаб чиқарувчи биокимё заводига айлантирилган. Сўнг Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 ноябрдаги “2000-2001 йилларда xорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда корxоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва xусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 511-сонли қарорига ҳамда Давлат мулк қўмитасининг 2000 йил 7 ноябрдаги 167-ПО сонли буйруғига асосан “Андижон биокимё заводи” очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилган.

000000000000000000000000000000000000000000000000000000000000000000000000000000000000000000000

DSC00057

Жамият акциядорларининг 2014 йил 1-августдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорига асосан ва “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги қонунига мувофиқ акциядорлик жамиятига айлантирилиб, Андижон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйxатдан ўтказиш инспекцияси томонидан 2014 йил №8896 рақами билан рўйxатга олиниб, жамиятнинг янги таxрирдаги устави ва гувоҳномаси олинди.

«ANDIJON BIOKIMYO ZAVODI» АЖнинг низом фонди  22 067 749 320 сўмни ташкил этиб, номинал қиймати 4 076 сўмдан бўлган жами 5 414 070 дона оддий акциялардан иборат.

Бунда — 51,02 фоиз ёки 11 257 993 520 сўмлик 2 762 020 дона оддий акциялар — «O’zspirtsanoat» АК устав фондига тасарруф этиш хуқуқисиз берилган давлат улуши;

45,01 фоиз ёки 9 933 538 080 сўмлик 2 437 080 дона оддий акциялар — «Давлат активларини бошқариш маркази» ДУКга тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилган давлат улуши;

3,97 фоиз ёки 876 217 720 сўмлик 214 970 дона оддий акциялар — бошқа акциядорлар ўртасида жойлаштирилган улуш.